"Мажруҳ”, "Жодугар”, "Мен юлдузман” фильмлари ижодкорлари "Марям” кинокартинасини суратга олишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ниҳоят, ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари якунланди. Айни вақтда монтаж жараёнини бошидан ўтказаётган мазкур картинада бош ролларни Улуғбек Қодиров, Шаҳзода, Матёқуб Матчонов, Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова каби актёр ва актрисалар ижро этишган.
"Марям”да бир аёл ҳаёти, унинг отаси билан муносабатлари кўрсатилган. Фильмга доир бир сирни очамиз: ушбу кинофильмда бош қаҳрамонлардан бирини ижро этган Шаҳзоданинг шахсий ҳаётига тааллуқли лавҳалар ҳам бор. Улуғбек Қодиров ҳам "Марям”да катта ёшли киши образини яратган.
Мазкур фильм учун хонанда Шаҳзода "Тирикманми?” деб номланган саундтрек куйлади. Унга видео кетма-кетликни клипмейкер Ёдгор Носиров суратга олди. "Марям” октябр ойининг илк кунларида катта экранларга чиқади.