Муҳаббат учбурчагининг ўзгача талқинини ўз ичига олган
"Юрак йиғлар” фильми учун илк саундтрек яқинда эътиборингизга ҳавола
этилганди.
Картина учун яна бир саундтрек эса эстрадамизнинг
мегаюлдузи томонидан ижро этилганини Комил Фозилов маълум қилганди-ку, лекин
айнан ким ижро этганини сир сақлаганди.
Бугун эса ана қўшиқнинг ижрочисини аниқлашга муваффақ
бўлдик. "Сен манга керак” дея ном олган тарона мафтункор ҳонандамиз
Шаҳзода томонидан ижро этилиб, фильм учун саундтрек сифатида 24-февраль бугун
соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси” радиостанциясининг "Премьера”
лойиҳасида сўнг сайтимиз томонидан сиз мухсиларга тақдим этилади.
Таронанинг матни юраги меҳрга ташна қалбларни асло бефарқ
қолдирмайди. Қўшиқ матни айниқса, нақароти ўта таъсирчан...
Қийналар бу юрак,
Соғинчдан бир тилак.
Қанийди сени бир кўрсам
Жонгинам сен менга керак...
Комил Фозилов қоғозга туширган матнга Сарвар Азимов мусиқа
басталади.
Сарвар ва Комил ушбу фильм учун саундтрек тайёрлаган
вақтларида яна бир иикинчи қўшиқ Шаҳзода томонидан ёзилишига истак билдиришган.
Фильмнинг кадрларини томоша қилган Шаҳзода эса сюжетдан таъсирланиб, соундтрек
ёзиш фикрини маъқуллаган. Бу эса албатта бадиий раҳбар томонидан илиқ қабул
қилиниб, шу тариқа қўшиқ тайёрлаш ишлари бошланган экан.
Куни кеча эса "Беном медиа” ижодий жамоаси томонидан мазкур
таронага клип ҳам суратга олинди. Видеотрек режиссёри Акром Шоҳназаров
суратга олиш ишлари учун ҳатто ўт ўчириш машинасини ҳам жалб қилди. Оператор
Беҳзод Пўлатов бу жараённи камерага муҳрлади. Тайёр клипни келаси ҳафта
биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ундан аввал бўлиб ўтадиган қўшиқнинг жонли премьераси учун
"Ўзбегим Таронаси” радиосига тарона муаллифларининг шахсан ўзлари – Сарвар ва
Комил ташриф буюришади.
Яна бир бора эслатиб ўтамиз, премера бугун соат 18:20 дан
сўнг сайтимиз томонидан тақдим этилади. Биздан узоқлашманг!