Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Saroy Javohiri-Soundtreck3
. Qirolicha - Stakan Version
. Ayol Qalbi - You can't say (english version)
. Sherlock Holmes - soundtreck (mix)
. Ishq Jodusi-soundtreck
. Tanho malagim - Soundtreck
. Saroy Javohiri - Soundtreck
. Qirolicha - Soundtreck (slow version)
. Ko'sem - Serial fon (Turk serial)
. Zerda - Soundtreck
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Titanik-soundtreck
. Ishdagi Ishq - Моей душе покоя нет
. Efir Sirlari - Soundtrack
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

“Манго”: “Фаррух билан бирга интервью беришимиз мантиққа тўғри келмайди.”

 

"Манго” гуруҳи илк қўшиқлариданоқ томошабинлар тилига тушиб, эътибор қозона олди. Сўнгги маълумотларга қараганда, эса гуруҳ вакили Фаррух эндиликда яккахон тарзда ижод бошлабди.

 

 "Манго” гуруҳи илк қўшиқлариданоқ томошабинлар тилига тушиб, эътибор қозона олди. Сўнгги маълумотларга қараганда, эса гуруҳ вакили Фаррух эндиликда яккахон тарзда ижод бошлабди. Кимдир буни йигитлар ўртасидаги келишмовчиликлар билан боғласа, яна кимдир Фаррух гуруҳ тузилмасиданоқ якка ижод қилиш ҳақида ўйларди дейди. Барча маълумотларга аниқлик киритиш ва гуруҳ вакилларининг бугунги ижоди ҳақида маълумот олиш мақсадида уларни таҳририятимизга таклиф қилдик. Фаррухдан кейин етиб келган Ҳамдам ва Азиз аввалига алоҳида интервью  олишимизни талаб қилишди. Уларни бир амаллаб биргаликда суҳбат ўтказишга кўндирдик...


— Азиз сўнги вақтларда тўйларга фақат Ҳамдам иккингиз бораётган экансиз. Бундан ҳайрон бўлган мухлислар таҳририятимизгача қўнғироқ қилишди.


Азиз: — Аввало мухлисларимиздан узр сўраймиз. Бу шунчаки эътибор тортиш, ёки рейтингимизни ушлаб туриш учун ўйланган реклама усули эмас. Чунки "шов-шув кўтариш учун гуруҳ таркибида ўзгариш қилишяпти” деганлар ҳам бўлди. Тўйларга фақат иккимиз юрганимизга келсак Фаррух тўсатдан яккахон ижод қилмоқчи эканини ва гуруҳдан чиқмоқчилигини айтди. Биз уни зўрлаб гуруҳда ушлаб тура олмаймиз. Шу сабаб таклиф қилинган тўйларга Фаррухсиз боришимизга тўғри келяпти.


Ҳамдам: — Ўзбекистон давлат Маданият ва санъат институтида ўқиб юрган кезларимизда, Фаррух, Азиз ва менда гуруҳ тузган ҳолда ижод қилиш фикри уйғонганди. Гуруҳ яратлгунча ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлди. Аммо Фаррух ўша вақтларда ҳам бир кун келиб албатта яккахон ижод қиламан, бу йўналиш менга хос эмас дерди.


— Тарқалиб кетишингизнинг сабабини шу билан боғлаяпсизми?


Азиз: — Бўлмасам-чи? Унинг ўзи шу нарсани хоҳлади ва биз унинг истагига қарши боролмадик. Чунки кун келиб у бирибир гуруҳдан кетишини яхши билардик.


— Нега аввалроқ ҳаракатингизни қилмагансиз? Эндигина кўзга кўриниб, назарга тушаётганингизда гуруҳ таркибининг ўзгариши тингловчиларга қандай таъсир қиларкан?  


Азиз: — Очиғи,  Фаррух айнан ҳозир кетишини хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Кун келиб бирибир кетишини билардик. Аммо бу ҳодиса камида 6-7 йилданк кейин рўй берса керак деб ўйлардик.


Фаррух: — Мен хонандаликка қизиқа бошлаганимдаёқ миллий эстрада йўналишида ижод қилувчи санъаткорларимизнинг этагидан тутишни, улардек ижод қилишни, кўпроқ халқона қўшиқлар куйлашни истардим. Тўғри гуруҳ тузишга туздик-у, лекин ич-ичимдан бу менинг йўлим эмас деб турардим. Қўшиқларимизда ҳам овоз имкониятларимни борича кўрсата олмаётганимдан ачинардим. Шунинг учун вақт кеч бўлмасидан гуруҳни тарк этишга қарор қилдим.


— Буни ўртада келишмовчиликлар юзага келгани билан боғлаётганлар ҳам йўқ эмас. Кўпчилик гуруҳ йигитлари эътиборга тушгач, машҳурликни кўтара олмади деса, яна кимдирдан булар пул сабаб тортишиб қолишган дейди.



Фаррух: — Ишонтириб айтаманки, биз ҳеч қандай уруш-жанжалсиз, дўстона хайрлашдик.


Азиз: — Агар жанжаллашган бўлганимизда бугун бирга интервъю бермаётган бўлардик. Ҳатто кунига бир неча бор телефонлашиб бир-биримиздан хабар олиб турибмиз, ижодий жараёнларимизни кузатяпмиз.


— Нега бўлмаса Фаррух билан биргаликда интервъю беришни истамадингиз? Фаррух мендан яширадиган сиринг борми, деганидан сўнг суҳбатни биргаликда олиб боришга рози бўлдинглар.


Ҳамдам: — Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биз бу ерга Фаррух билан муносабатларимизни таҳлил қилгани эмас, балки гуруҳнинг бугунги фаолияти хусусида фикр алмашгани  келгандик. Бундан ташқари энди Фаррух яккахон тарзда ижод қиляпти. Биргаликда интервью беришимиз мантиққа тўғри келмайди. Чунки гуруҳнинг бугун шоу бизнесимизда ўзига яраша ўрни бор. Бугун мана бундай тортишувлар бизнинг ижодимизга, гуруҳнинг мақомига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


— Лекин гуруҳнинг бугунги даражага эришишида Фаррухнинг хизматлари ҳам бор-ку.


— Тўғри гуруҳимизнинг бугунги даражага етишида Фаррухнинг хизматлари катта. Аммо у энди яккахон хонанда, буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳозир бизнинг гарданимизда Фаррух билан ишлаган вақтимиздан кўра оғирроқ юк турибди. Ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади. Ўзингизга кундек равшан, буларнинг ҳаммаси катта меҳнат ва маблағ талаб этади. Фаррухнинг гуруҳдан кетишига муносабатимни билмоқчи бўлсангиз ҳеч иккиланмай шуни айтаманки "Манго” гуруҳини кимдир тарк этишидан қатъи назар  гуруҳ бор ва у ижод қилади. Ички муаммолар гуруҳнинг фаолиятига таъсир қилмаслигига ишонаман.


— Фаррух, гуруҳни бир кун ташлаб кетаркансиз, унда иш бошлашдан мақсад нима эди? Ё маълум даражада танилиб олишни ният қилганмидингиз?


Фаррух: Агар гуруҳни танг ҳолатда ёки лицензиямиз олиб қўйилиб, қўшиқларимиз ва клипларимиз бир неча ой давомида эфир юзини кўрмаган вақтда кетганимда бу саволни берсангиз бўларди. Лекин мен гуруҳ анча оёққа туриб олганида, тўй мавсуми бошланиб, ишларимиз анча юришиб қолганида кетишга қарор қилдим. Бу қўрқоқлик ё номардлик эмас. Аксинча мардларча ҳаммасини бошидан бошлашга тайёр бўлиб чиқиб кетдим.


— Азиз Фаррух билан рақобатлашишга тайёрмисизлар?


Азиз: — Бу гуруҳни кастинг асосида тузмаганмиз. Унинг пойдевори дўстлигимиз устига барпо этилган. Шундай экан ўртада ҳеч қандай рақобат бўлмайди. Устига-устак у билан бизнинг йўналишимиз бир-бирига умуман қарама-қарши.


—  Лекин бир вақтлар "Жоним” гуруҳи ажралганида анча йиллар давомида Азиза ва Шаҳзоданинг ижоди бир-бирига солиштирилиб, таққосланиб келинган. Бунга мисол тариқасида "Фирдавс Н” гуруҳини ҳам келтириш мумкин.


— Бўлиши мумкин, лекин биз бу ҳақида ўйлаб кўрмадик. Нима бўлганда ҳам бу Фаррухнинг қарори, уни эса муҳокама қилишнинг ҳожати йўқ менимча.


— Ўрнингизга бошқа йигит олинганидан хабарингиз борми?


Фаррух: — Қачондир гуруҳда менинг ўрнимни кимдир эгаллаши тайин. Бугун Азиз билан гаплашгандим, менга бу ҳақида ҳеч нарса демади. Демак ҳали аниқ номзод топилмаган.


— Топилибди, ҳатто иш бошлашга ҳам улгуришибди.


Фаррух: Бўлиши мумкинмас агар шундай бўлганда бу хабарни биринчи бўлиб мен эшитган бўлардим.


— Азиз гуруҳга янги хонанда олганинглар ростми?


Азиз: — Ҳа, очиғи Фарруҳ гуруҳдан кетганидан сўнг 150 га яқин номзодларни кўриб чиқиб, улар орасидан айнан овоз имкониятлари Фаррухникига ўхшашини қидирдик. Чунки тан оламизки Фарруҳнинг овоз имкониятлари Ҳамдам ва меникидан анча кучли. Аммо Фаррухнинг ўрнини боса оладиган одам ҳақиқатдан ҳам топилмади. Сўнг "Баён” гуруҳида фаолият юритган Ойбекка биргаликда ишлаш таклифи билан чиқдик. У рози бўлди. Айни кунларда янги қўшиқлар тайёрлаш билан бандмиз. Тез орада мухлислар эътиборига янги клипимизни тақдим этмоқчимиз.


— Фаррух сизда ҳам янгиликлар бордир?


Фаррух: — Албатта. Яқинда "Армон” номли қўшиғимни тингловчилар эътиборига ҳавола этдим. Мухлислар қўшиқни яхши кутиб олишди. Кўпгина ижобий фикрларни эшитдим. Насиб қилса, тез орада мен ҳам илк клипимни мухлислар эътиборига ҳавола этаман. Ишонаманки, бугунги уринишларим кутилган натижани бермай қолмайди.

 



Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 6930 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Farrux, Манго, фаррух, mango
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 02:29
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное