"Манго" аъзоларидан бири гуруҳни тарк этди (ВИДЕО)
Мусиқий гуруҳ эндиликда икки киши бўлиб ижодни давом
эттиради.
"Манго" номи остида ёшларбоп қўшиқлар ижро
қилиб келаётган мусиқий гуруҳ аъзоларидан бири "учлик"ни тарк этди.
Бу ҳақда shov-shuv сайти муаллифи Жасур Ҳамроев хабар берган.
Манбанинг ёзишича, Фаррух эндиликда яккахон хонанда сифатида ижод қилишни
режалаштирган ва шу йўл орқали тезроқ шахсий ўй ва автомобилига эга бўлмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Манго" гуруҳи бошқа айрим ёш санъаткорлар сингари
савияси паст қўшиқлари ва "оммавий маданият"га хос клиплари учун
жамоатчилик томонидан кўп танқид қилиб келинади. Бундан ташқари,
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси шу йил ёз ойида аввалига гуруҳнинг
лицензиясини бекор қилган, бироқ орадан маълум вақт ўтгач яна қайтариб берган
эди.
Ҳозирда "Манго" гуруҳининг энг сўнгги яратилган қўшиқларидан бири
бўлган "Гулбадан"га ишланган видеоклип телеканалларда намойиш
этилмоқда.
Ўзбек эстрадасида уч ва икки кишидан иборат мусиқий гуруҳлар кўпчиликни ташкил
қилади. "Манго" эндиликда "Уммон", "Шод", "Зарба"ларнинг
сафидан чиқиб, "Беном", "Саҳро", "Фаёз"
кабиларнинг қаторига қўшиладиган бўлди.