Бугунги кунда ёшларнинг энг севимли хонандаси ҳисобланган Жаҳонгир
Позилжонов ижодида ҳам янгиликлар бисёр. Хонанда ҳар галгидек бу йил ҳам
концерт дастурини тақдим этиш ниятида, фақат май ойида эмас...
Жаҳонгир Позилжонов бу йилги концерт дастурини сентябрь
ойининг 7-8-9 саналарида ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, яқин кунлар
ичида яна бир янги таронани мухлислари эътиборига ҳавола этади. Сокин
йўналишдаги таъсирчан таронанинг номи "Онажоним ёздим хат”.
Қўшиқнинг матни ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқий
сайқални Рустам Тўлашов берган. Тез кунларда биринчилар қаторида "Ўзбегим
таронаси” радиоси ва сайтимизда премьера қилиниши ваъда қилинаётган қўшиқ ҳақиқатдан
ҳам юракка тез етиб борувчи оҳангларга эга. Бир сўз билан айтганда, хонанда
ижодидаги навбатдаги янги ва мукаммал композиция.
Жаҳонгир Позилжоновдан яна бир қайноқ янгилик. Шу кунларда
хонанданинг янги аудио альбоми тайёр ҳолатга келади. Бу ҳақида эса кейинроқ
батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.