Иситиш тизимини ёқиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматида берилган
маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 28 октябрь куни 2013-2014 йилги иситиш
мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар ҳокимининг Тошкент шаҳар иссиқлик
манбаларидан айланма ҳаракатни ишга тушириш тўғрисидаги 840-сонли қарори қабул
қилинди.
Унга кўра, Тошкент иссиқлик электрмаркази ОАЖ, Toshkent issiqlik markazi ОАЖ,
Тошиссиққуввати ИЧБ унитар корхоналарига шаҳар хўжалигини 2013-2014 йилги
иситиш мавсумига тайёрлаш дастурига биноан марказлашган иссиқлик таъминоти
тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 28 октябрдан
бошлаб Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма
ҳаракатини ишга туширишни таъминлаш топширилди.
Шунингдек, иссиқлик таъминоти, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари
томонидан Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
қоидаларига мувофиқ туман ҳокимликлари назорати остида болалар ва даволаш
муассасаларини синов тариқасида иситилишга киришилиши белгиланди.