Айни кунларда ҳаво ҳароратининг совиб кетаётганлиги сабабли муштарийлар
иситиш тизими қачон ёқилиши хақидаги савол билан мурожаат қилишди.
Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида "Тошиссиққувват” ИБ УК мутахассисларига
мурожаат қилдик.
Уй-жой фондининг техник фойдаланиш қоидаларига асосан иситиш
тизимларининг ёқилиши кўчадаги ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиб, у Ўзбекистон
республикасининг Коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Унга кўра, ўртача ҳаво ҳарорати беш сутка давомида +8 даражани ташкил қилса,
иситиш тизими ёқилиши шарт қилиб белгиланган.
Корхона мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, айни
дамда суткалик ўртача ҳаво ҳарорат 12,5 даражани ташкил қиляпти.
2012 йил иситиш тизими тиббиёт ва таълим муассасаларида 3
ноябр, кўп қавватли уйларда эса 5 ноябрда ёқилган.