Эрон суди мамлакат ҳудудида facebook’га тегишли бўлган Instagram фотоблогини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор бир гуруҳ эронликларнинг талаби билан амалга оширилди.
Ҳозирча қарор қачон кучга кириши номаълум. Эслатиб ўтамиз, ушбу мамлакат аҳолиси Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари орқали фойдалана олишмайди. Яқиндагина эса цензорлар WhatsApp мессенджерини ҳам тақиқламоқчи бўлишди.
Instagram ижтимоий тармоғига кириш имконини ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон алоқа вазирлигига юборилган. Instagram’ни тақиқлаш таклифи билан чиққан эронликлар ижтимоий тармоқни шахсий маълумотлар дахлсизлигининг бузилишида айблашди.
Эроннинг Mehr ахборот агентлигининг хабар қилишича, мамлакат ҳукумати агарда ижтимоий тармоқ контентини чеклаш имкониятини топа олса, тақиқ бекор қилиниши мумкин.