Instagram ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари бир неча ойлардан буён “Cherry” номи билан қизиқишмоқда. Бу ном билан боғлиқ энг аниқ маълумотларни фош этиш фурсати келди.
Жазирама ёз фаслининг асосий янгилиги кўпчиликни қизиқтириб, турли тахминлар пайдо бўлди. Барча тахминларга нуқта қўйган ҳолда аниқ жавобни маълум қиламиз.
“Cherry” бу - бугунги кунда мода оламидаги катта шов-шувларга сабаб бўлувчи бренд номи бўлиб, янги кийим-кечаклар линиясидир.
“Cherry”, яъни гилос дея таржима қилинувчи ушбу сўз айтилганида, бир бандга боғланган иккита гилос меваси кўз олдимизга келади.
Муҳаббат ва илҳом каби ажралмас туйғулар орқали боғланган “Cherry” ҳам латофатли хонандамиз Лола ва маҳоратли дизайнер Зулфия Султон ўртасидаги дўстлик орқали янги бренд кўринишида дунёга келди.
“Cherry” брендининг илк fashion show, яъни модалар намойиши ёз фаслининг сўнгги ойида тақдим этилади. Намойиш давомида катталар ва болалар учун устки кийимлар, тунги кийимлар, бундан ташқари, телефонлар учун аксессуарлар кўзингизни қувнатади. “Cherry” бренди дўконидан юқори сифат ва дид билан яратилган янги туғилган чақалоқ кийимларидан тортиб, то катталарнинг басавлат либосларигача топишингиз мумкин.
Сир эмаски, хонанда Лола доимо ўзи учун ярашган ва дид билан танланган кийимлар кийиши билан ўзбек шоу-бизнесида ажралиб туради. Кўпчилик мухлислар Лола каби кийинишни, унинг услубидаги либосларни танлашни исташи ҳам сир эмас. Эндиликда эса бунинг имкони янада осонлашди. Ўзбекистонда анча машҳур бўлган дизайнерларимиздан Зулфия Султон маҳоратини Лоланинг айрим либослари орқали баҳолаш мумкин.
Дизайнер ва хонанда эндиликда ижодий ҳамкорга айланиб, янги бренд остида кийимлар яратишга киришдилар.