Ҳиндистонда автобус қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
4 феврал куни Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пун-Сатар
шоссесида автобус ҳамда юк машинаси тўқнашуви оқибатида автобус тоғ дарасига
қулаб тушди.
Йўл транспорт ходисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 35 киши жароҳатланди,
бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жароҳатланганлар тезда шифохонага етказилган. Ҳозирда йўловчиларнинг аксарияти
оғир аҳволда.