Ҳиндистонда ер талашиш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда икки қўшни қишлоқ аҳолисининг ер талашиши
оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.
Воқеа чоршанба куни кундузи содир бўлди. Аруначал-Прадеш штати аҳолиси қўшни
Ассам штати ўрмон чеккасида жойлашган Чаолхова қишлоғига ҳужум уюштирди. Жанг
давомида 100 дан ортиқ ўқ узилган, 10 киши ҳалок бўлиб, 12 киши жиддий
жароҳатланган.
Ҳуқуқни сақлаш органлари воқеа жойига қўшимча куч юборишган. Ҳиндистоннинг
шимолий-шарқий қисмларида этник ва диний қарашлари турли хил бўлган аҳоли
орасида тез-тез тўкнашувлар бўлиб туради.