Фотосуратларни томоша қилиб, суратдаги аёлни бехосдан "Гўзаллик маъбудаси”га қиёслайсиз. Ҳаммаси мужассам: нафосат, сирлилик, жозиба! У ижодкор. У қалб маликаси! Шунданми, нолаларига гоҳ тушуниб, гоҳ тушунмай боғланиб қолаверасиз. Сеҳрланиш кечади. Бу жараён фақат ҳур ва бонг урувчи юрак соҳибаларига хос. Ҳа, GooGoosha мусиқада шундай қадам ташлаяптики, унга ҳар гал кўз тушганида, дунёни лол қолдириш энди бошланадигандай...Латофатига ва ижодига минглаб инсонларни мафтун этган ижодкордан янги видео-асар! Қарши олиш қандай мароқли!?