Гвинеяда Эбола вирусини олдини олиш гуруҳининг 8 нафар вакили ўлдирилди
Ғарбий Африка давлатларининг бирида Эбола вирусининг олдини олиш гуруҳи вакилларига бўлган тажовуз оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмган. lenta.ru нашри бу ҳақда хабар беради.
Улар орасида 3 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам бўлган. Фожеа гуруҳ вакиллари маҳаллий аҳолига Эбола вируси билан зарарланишнинг оқибатлари ҳақида тушунтираётган вақтда содир бўлган. Улар ваҳшийларча ўлдирилган.
Айни дамда ушбу қотилликни ким амалга оширгани ва бундан кўзланган мақсад аниқланмаган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.