11 октябрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти шиддат билан тарқалаётган ушбу дахшатли вирус оқибатида вафот этганлар сони 4000 кишига етгани ҳақида маълумот берди, дея хабар беради www.sb.by нашри.
Айни дамда эса вирус билан 8400 киши зарарланган. Африкадан ташқари Эбола вируси АҚШ ва Европага ҳам тарқалмоқда.
АҚШлик олимлар шу йилнинг 24 октябрь куни вирус Россиягача етиб бориши мумкинлиги ҳақидаги таҳминларни айтишмоқда.