Феруза Жуманиёзовани эл хизматларидан бирида учратдик. Уни таништиришганда ҳамма саҳнага ялт этиб қаради. Ахир, анчадан бери соғинганмиз. Бироқ, ҳеч ким ўз кўзларига ишонмади: "Бу аёл Жуманиёзова эмас!” Бўғирсоққина аёл. Кимдир Ҳалима-ку деса, бошқа биров, Ферузанинг сохта қиёфадоши чиқибди деган ўйга борди. Бироқ, ички интуицияга ишонсак, у ҳақиқатан ҳам бир пайтлар юзлаб йигитларни ўзига ошиқ этган Феруза Жуманиёзова эди. Мафтункорликдан асар ҳам йўқ, латофат эса аллақачон қулаган...Хуллас, хонанда жуда ўзгарган. Қош қоқиб, куйлаши ўша-ўша, бироқ, файз қаёқда қолдийкин? Рақсга тушиши ҳам чакки эмас, бироқ, олдинги йиллардаги каби қизиқарли эмас... Янги қўшиқлари шахсан менга ёқди. Бироқ, эски хит "Амиго”ни куйлаш энди ярашмабди. Санъатга қайтганингиз қувонарли, Феруза. Аммо, ўзингизга обдон разм солмасангиз, рақобатни ёриб чиқишингиз жуда мушкул бўлади. Ҳар ҳолда санъатга отарчи ҳофиза бўлиш учун келмагансиз...