Ушбу браузерни 55 миллиондан ортиқ марта ишга тушириш
натижасига кўра, у 0,25% ҳолатда хатоликни кўрсатган, бу "Safari”, "Opera”,
"Chrome” ва "Firefox” браузерлариникига қараганда кўпроқ.
"Safari” браузерида хатолар фоизи - 0,15%, "Opera”да -
0,125% га яқин кўрсаткични, "Chrome”да - 0,12% ва "Firefox”да - 0,11%ни ташкил
этган. Шундай қилиб, бу борада "Firefox” браузери энг яхши натижани қайд этди –
ундаги хатоликлар миқдори бошқа оммабоп веб-браузерларникидан кам бўлиб чиқди.
"Net Applications” маълумотларига кўра, июль ойида "Internet
Explorer”га веб-браузерлар бозорининг 56,61%, "Firefox”га - 18,29%, "Chrome”га
- 17,76% ва "Opera”га - 5,42% тегишли бўлган.
Шу билан бирга, "NSS Labs” компаниясининг олдинги
маълумотларига кўра, "Internet Explorer 10” энг кўп зарарли
ресурсларни аниқлаган энг ишончли браузерга ҳам айланган эди.
Manba:darakchi.uz