Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » INTERNET TARMOG'I

“Yahoo!” АҚШда сервиси оммабоплиги бўйича “Google”дан ўтиб кетди

Маълумотларга кўра, шу йил июль ойида "Yahoo!” сайтларига 196 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.
"Google” сервисларига эса 192 миллион америкалик фойдаланувчи кирган. Шунингдек, фойдаланувчилар сони бўйича етакчилар бешталигидан Microsoft (180 миллион фойдаланувчи), Facebook (142 миллион) ва AOL (117 миллион) сервислари ҳам ўрин олди. "Forbes” нашрининг қайд этишича, рейтингда мобил трафик ҳисобга олинмаган. Бундан олдин "Yahoo!” 2008 йили ташриф буюрувчилар сони бўйича рейтингда биринчи ўринни эгаллаганди. Ўтган йили июль ойида АҚШда "Yahoo!” сервисларига киришлар сони 163 миллион кишини, "Google”да эса – 190 миллион кишини ташкил этган.  

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил июлида "Google” компаниясининг собиқ топ-менежери Марисса Майер "Yahoo!” компаниясининг бош директори лавозимини эгаллаганди. Экспертларнинг фикрича, Майер компаниянинг бозордаги позицияларини тиклай олади.

 Manba:darakchi.uz



Категория: INTERNET TARMOG'I
Просмотров: 2280 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Yahoo
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:42
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное