Дубайда янги йил кечаси ўтказилган мушакбозлик Гиннесга кирди
Дубайда янги йил кечаси ўтказилган мушакбозлик томошаси
Гиннес рекордлар китобига киритилди
БАА матбуотининг хабарига кўра, бу томоша ҳажми ва давомийлиги жиҳатидан
дунёдаги энг каттаси бўлган. Бу шоуни 10 мингга яқин сайёҳ ҳамда дунёнинг
миллионлаб аҳолиси кузатган.
Томоша 6 дақиқа давом этди. Шоу вақтида 450 минг мушак ишлатилган, улар 100 километр
узоқликка ўрнатилган. Пиротехниклар ҳатто самода Бирлашган Араб Амирликлари
байроғини тасвирлашни ҳам уддалашган.