Динейра энди Адиз Ражабов ва Бобур Йўлдошевлар билан висолда.
Режиссер Нозим Тўлахўжаевнинг хозирда ишчи номи "Висол" бўлган янги фильмида Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев, Шахзода Матчонова, Мурод Раджабов, Динейра, Зухра Солиева, Санжар Шодиев, Диас Рахматов ва бошқалар иштирок этишмоқда.
Суратга олиш ишлари Ўзбекистонни гўзал манзараларини ўзида акс эттирган Зомин, Нанай шаршараси ва Самарқанд шахриларида суратга олинди.
Фильмда операторликни Наримон Султонхўжаев ва Нозим Жумаевлар ўз зиммаларига олишди. Наримон ва Нозим Динейранинг сўнгги "Қизбола" ва деярли барча клипларини суратга олишган.
Суратлардан Динейрани яна келинлик либосида кўриб, тўғриси бу хонанда қизимизни фильмга тушиш "райдер"ида мабодо келинлик либоси билан эпизод бўлмаса суратга тушмайди деган банди борми дея ўйланиб хам қолдим.
Динейрага сўз:
-Бу фильмда жуда кўп нарсани ўргандим дея оламан негаки актерлар составини ўзи жуда аъло. Албатта қийналдим, суратга олиш ишлари кучли динамика ва дўстона мухитда ўтди. Шаршарада суратга олиш жараёнида йиқилиб қўлим лат еди, шу сабаб икки кунлик суратга олиш ишларида кўкарган жойларни грим билан яширишга тўғри келди.
Адиз Ражабов билан ишлаш жуда қизиқ кечди, суратга олиш жараёнида у менга керакли маслахатлар билан катта ёрдам берди, инсон сифатида хам жуда яхши экан. Шахзода Матчанова билан хаётда дўстона муносабатдамиз ва фильмда у билан жанжаллашиш сахнасини ижро қилиш қийинроқ кечди чунки хаётдаги муносабатдан рольга ўтиш қийин бўлди. Бунда Нозим Тўлахўжаевнинг махорати қўл келди, унинг профессионализмидан барча хайратланиб ишлади.
Мурод Ражабов ва Зухра Солиеваларнинг ижросидан барча суратга олиш гурухи завқланиб кулди. Уларнинг жараёни эсда қоларли бўлди. Импровизация қилиб қизиқ кулгули холатларни ўйлаб топишарди.
Томошабинлар бу фильмни яхши кутиб олишади деган умиддаман.