Оригинал қўшиқ ва клиплари билан тилга тушган “Беном” гуруҳи гастроль сафарига отланишди...
Россиянинг тўрта йирик шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт 3 феварль Санкт-Петербург шаҳридан бошланади. “ST. Peterberg” залида бўлиб ўтадиган шоу дастурда ҳамюртлармиз гуруҳнинг 2017 йилдаги “Бир севги тарихи” номли янги яккахон концертини тўлиқ томоша қилишлари мумкин.
“Беном”нинг иккинчи манзили — Москва. “Аквамарин” залидаги концерт “Бахтли бўл” дея номланди. Дарвоқе, кечанинг кутилган меҳмони хонанда — Лола Йўлдошева.
6 февраль куни эса йигитлар Екатеринбург шаҳрида ҳам меҳмон бўлишади. Гастроль сафари 9 февраль Самарада бўладиган концерт билан якунланади.