Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қўл телефони Позилжонов
суратга тушган "бачкана" рекламани танқид қилган журналистга совға қилинди!?
"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси
остидаги
рақотбатбардош ва экспортбоп махсулотлар нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам шуҳрат
қозонмоқда. "Аrtel” савдо белгиси ўз тарихида янги зарварақни очмоқда.
Бугунги кунда "Аrtel” хар бир уйда зарур бўлган кенг турдаги маиший техника-газ
плиталари, микротўлқинли печлар, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машиналари,
чангютгич, телевизорларни ишлаб чиқармоқда. Харидорлар томонидан тан олинган
кенг кўламдаги маиший техника билан биргаликда энди махсулотлар қаторида сўнгги
русумдаги мобил телефонлари ҳам мавжуд. Куни кеча замонавий
телекоммуникация маҳсулотлари соҳасида илм-фан ютуқларини ўзида мужасам этган
бешта мобил телефон русумининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда
таъкидланганидек, қисқа муддат ичида "Артел” Ўзбекистон бозорида ишончли
маиший техника ишлаб чиқарувчи сифатида ўз ўрнига эга бўлди. Ноаньанвий тарзда,
тўғрироғи, шоу сифатида ўтказилган тадбир сўнггида энг яхши савол берган
журналистга "Аrtel” махсус совғаси берилди. Бу совға сайтимизнинг фаол
муаллифларидан бири Шарофиддин Тўлагановга насиб қилди. Биз совға эгасини
саволга тутдик.
-Сир бўлмаса, қандай совға олдингиз?
-Мен ўз юртимизда ишлаб чиқарилган U30 (Dual Sim)
русумидаги телефон аппарати билан тақдирландим. Бу Янги йил арафасида менга
берилган катта совға бўлди десам асло янгилишмайман. Чунки "Аrtel” савдо
белгиси остида ишлаб чиқарилган мобил телефонлари савдога 20-декабрдан бошлаб
чиқарилди. Мен эса бир неча кун аввал "Аrtel” телефонларини олиб, ишлата
бошладим. Бу ҳодиса умрбод хотирамда сақланиб қолса керак. Нима деганда,
ўзимизники, барибир ўзимизникаи-да.
- "Аrtel” савдо белгиси остида чиқарилаётган мобил
телефонлари хақида тўхталиб ўтсангиз?
- Эндиликда Аrtel савдо белшиси остида Adl5, Koml3
(Dual Sim), U30 (Dual Sim), Н20 ва D83 русумли телефонлар ишлаб чиқарилмоқда.
Уларнинг ҳар бири сифати, функциялар мажмуаси, технологик тузилиши ва замонавий
дизайни билан хорижда ишлаб чиқарилган телефонлардан қолишмайди. Шунингдек,
мамлакатимизда фойдаланувчилар учун махсус мўлжалланган қулайликларга хам
эга. "Аrtel” смартфонлари жаҳоннинг етакчи мобил телефонлар ишлаб чиқарувчилари
қўллайдиган Android OC асосида ишлайди. Чиройлилиги билан киши кўзини қувонтирадиган
"Аrtel” телефонларида ҒМ радиотўлқинлари эшиттиришларини тинглаш мумкин.
Шуни фахр билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли
мобил телефонларининг баҳоси хорижникига қараганда 30 фоизга арзонлиги билан
ажралиб туради. Шу билан бирга телефонларга ўзбек ва рус тиллари киритилган.
Тадбирда таъкидланганидек, мобил телефонлари келажакда янада такомиллашиб
бораверади. "Аrtel” телефонлари бизнинг ишончли дўстимизга айланишига ишончимиз
комил.
-Тақдимот маросимида шов-шувга арзийдиган ҳодисалар ҳам
бўлдими?
-Албатта. Тадбир якунида айрим журналистларнинг ҳатти-ҳаракатлари
хақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Янги йил совғаси сифатида "Аrtel”чилар тадбир
иштирокчиларига совға беришни ният қилишган экан. Чиройли қизлар
иштирокчиларга бирма-бир сумка ва зонтиклар топшираётган бир вақтда шошма-шошар
журналистлар "Аrtel” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган зонтикларга
ёпирилиб, 2-3талаб олишга уринишди. Бу эса кўпчилик иштирокчиларнинг зонтиксиз
кетишига сабаб бўлди. (Ахир кўчада қор ёғаётиган эди). Бу ҳолат шу каби
тадбирларга илк бор ташриф буюрганларга эриш туюлди. Бу нохуш ҳолатга гувох
бўлар эканман, "Журналист этикаси”ни тезроқ ишлаб чиқиш керак деган хулосага
келдим.