Бу ҳақда "Вести.уз" нашри хабар бермоқда. Хабарингиз бор, мазкур
савдо белгиси билан турли маиший техника (телевизор, кондиционер, газ плита, музлатгич,
кир ювиш машинаси, мобил телефон ва ҳз.) ишлаб чиқарувчи корхона АКФА
компаниясига тегишли бўлиб, бундан бироз аввал ушбу корхонада текширув ишлари
олиб борилаётгани муносабати билан дўконлар ёпилганди.
Бу ҳақда ушбу компания томонидан Гулнора Каримовага ёрдам сўраб йўлланган
мактубда ҳам маълум қилинган. Ушбу хатни изоҳлар экан, Ўзбекистон
маданияти ва санъати форуми жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Г.Каримова ушбу
ишлаб чиқариш корхонаси хорижий фирмаларга рақобатдош махаллий корхона бўлган
бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
"Даракчи.uz" фирма билан боғланишга ҳаракат қилди, лекин айни пайтда
унинг телефони ишламаяпти. Фирма расмий сайтида ҳам дўконлар билан боғлиқ
маълумот чоп этилмаган. Маълумотларга кўра, Тошкентда Artelнинг жами 25
та ва республика бўйлаб яна бир нечта дўконлари бор. Фирма заводи собиқ "Ташсельмаш"
худудида жойлашган.
Manba:darakchi.uz