Машхур голливуд юлдузи Анжелина Жоли “Африка” номли фильмга режиссёрлик қилиш тараддудида. Бу ҳақда www.filmpro.ru нашри маълумот беради.
Ушбу фильм унинг ўз ҳаёти ҳақида. Фильм 1970 йилларда қатор антропогенетик қазилмаларни топган кениялик палео-археолог Ричард Лик билан боғлиқ сюжетдан бошланади. Маълум бўлишича, Анжелина Жоли ҳаёти давомида Африка билан қандайдир узвий боғлиқликни ҳис этиб яшаган, шу сабабли ҳам у бевосита Африка билан боғлиқ сценарий асосида фильм суратга олиш истагида.
Айтиш лозимки актриса БМТ элчиси сифатида Африкага кўп бор келган. Жоли ва унинг турмуш ўртоғи Брэд Питтларнинг энг илиқ хотиралари ҳам айнан ушбу мамлакат билан боғлиқ. Сабаби уларнинг эгизаклари Шайло ва Нувель Намибиядаги клиникаларнинг бирида дунёга келган. Бундан ташқари жуфтлик қизлари Захарани Эфиопияда асраб олишган.