Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ABC компаниясига берган
интервьюсида фаолияти ва оилавий режалари ҳақида гапириб ўтди.
Жоли ўзини сиёсат соҳасида синаб кўрмоқчи эканлигини маълум қилди, дея ёзади
ИТАР-ТАСС агентлиги.
"Бироқ мени жиддий қабул қилишадими ва бу борада фойда олиб келаманми бу
ҳозирча номаълум", - дейди Жоли. Аввалроқ, у сиёсат билан шуғулланиши
ҳамда шахсий ҳаёти ҳақидаги барча гап-сўзларни рад этган эди.
Шунингдек, актриса Брэд Пит билан никоҳ маросимлари қачон ўтказилиши ҳали ҳамон
номаълумлигини айтди.