20 йилдан сўнг ҳар икки оиладан биттаси интернет орқали қурилади
Британиялик тадқиқотчилар 20 йилдан кейин турмуш
қурадиганлар асосан интернеда танишади деган хулосага келишди. Танишув
сайтларда танишишнинг оммабоплиги йилдан йилга ошиб бормоқда. Статистикага
асосан 20 фоиз турмуш қурганлар интернетда танишганларини тан олишган.
Социологларнинг башорати 2031 йилга бориб бундай жуфтликлар 38%, 2040 йилга
бориб эса – 70 фоизни ташкил қилади.
Мутахассислар интернет танишувларнинг машҳурлигини замонавий
технологияларнинг ривожланиши билан тушунтирмоқдалар. Турли мобил
ускуналарнинг пайдо бўлиши билан тармоқ орқали мулоқот қилиш исталган
вақтда исталган жойда амалга ошиши мумкин бўлди.
Аммо руҳшунослар интернет муносабатлардан огоҳ бўлишни маслаҳат
беришмоқда, сабаби у хаққоний ҳаётдан мутлақо фарқ қилиши мумкин.