Оиладаги ёмон муносабатлар юрак касалликлари хавфини оширади
Британиялик олимлар 12 йил давомида олиб борилган тадқиқот
натижаларига таянган ҳолда муносабатларнинг бузилиши юрак касалликлари хавфини
34%га оширишини аниқлади.
Хусусан, оиласи ва яқинлари томонидан етарлича эмоционал кўмак олмайдиган
одамлар юрак касалликларига 34% кўпроқ чалиниши маълум бўлди. Шунингдек, улар
коронар юрак касаллигига мойил бўлиб, бу ҳолда ушбу хасталик ривожланиши 23%га
ошиши аниқланди.
Олимлар яқин кишилар билан муносабатлар ва юрак ҳолати орасида ўзаро алоқа
мавжудлигини биринчи бор исботлаётгани йўқ. Бундан олдин ўтказилган тадқиқотлар
ҳам бахтли никоҳ инсон ҳаётини узайтиришидан ҳамда турмуш қурган аёллар ёлғиз
аёлларга қараганда инфарктга 3 баравар камроқ чалинишидан далолат бермоқда.