Хонанданинг энг сўнгги қўшиғи "Кўнгил” деб номланиб, унда
севгидан куйган йигит дардлари мавзу қилиб олинган.
Ўзбек эстрадасига рэп йўналиши билан кириб келган хонанда Шоҳрухни сўраб
таҳририятимизга қўнғироқ қиладиганлар анчагина. Талаб ва таклифларни инобатга
олган ҳолда хонанда билан боғланиб у билан суҳбат уюштирмоқчи эканлигини
айтганимизда у таклифимизни рад этди. Қарорини изоҳламаган Шоҳрухдан ижодий
янгиликларини билишга муваффақ бўлдик холос. Айни пайтларда у мухлислари билан
фақат интернет тармоқлари орқали мулоқот қиляпти. Яратган қўшиқ ва клипларини
ҳам фақат расмий сайтига жойлаштириб, мухлисларга тақдим этиш тизмини йўлга
қўйган. "Ижодимни кузатишни истаган ашаддий тингловчиларим мени шу йўл билан
топишяпти” дейди унинг ўзи. Хонанданинг энг сўнгги қўшиғи "Кўнгил” деб
номланиб, унда севгидан куйган йигит дардлари мавзу қилиб олинган.