Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Romeo va Juletta - soundtreck
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack 3
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Saroy Javohiri-Soundtreck4
. Bola Uyda yolg'iz-[Один Дома] soundtreck2
. Merlin-Soundtreck
. Qo'rqmas - soundtreck
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. IRIS-soundtreck [New 2012]
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Зуҳра Солиева ўзини ўлдирмоқчи бўлганини тан олди

Баъзида фильмларда кўриб, китобларда ўқиганимиз воқеалар ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳаётида рўй берса, ҳайратдан ёқа ушлаймиз. Тақдири азалнинг мўъжизаларига шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Актриса Зуҳра Солиева ўзи билан содир бўлган воқеани шулар қаторига қўшиш мумкин. 


Бир пайтлар ҳозиргидек жуда хушчақчақ, бир гапириб, ўн куладиган, одамларга хуш кайфият улашиб юрадиган қиз эдим. Оғир дамларда ҳам юзимдан табассум аримасди. Кейин нимадир бўлди-ю, васвасага тушадиган, жонимга қасд қилишга уринадиган, юрагимни ҳовучлаб юрадиган бўлиб қолдим. Гўё ортимдан қора кийимдаги бир одам қувади. 

Бир куни кўчада кетаётсам, бўғзимга нимадир тиқилиб, биров бўғаётгандек туюлаверди. Нафасим қайтиб, кўз олдим қоронғилашди. Дарҳол уйимиз ёнидаги шифохонага кирдим. Аммо шифокорлар ҳеч қандай ташхис қўя олишмади. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Охири кечалари кўчага бақириб чиқиб кетадиган, шифохона эшигини тақиллатиб, "ўляпман, ёрдам беринглар” деб бақирадиган одат чиқардим. Бироздан сўнг яна ўзимга келиб қолардим-да, нима бўлаётганини англамай уйимга кириб кетардим. Бормаган шифокорим қолмади, ҳаммаси соғломсиз дерди.

"Мусофирчиликнинг нони ширин, сирлари яширин” дейишади. Онам, яқинларим Самарқандда бўлса, ўлигим ҳеч қандай ном-нишонсиз Тошкентдек катта шаҳарда қолиб кетмаса эди деб қўрқардим. Зуҳра ўзини-ўзи ўлдирибди, деган хабарга яқинларим қандай дош беришини ўйлардим. Бир куни буткул ақл-ҳушимни йўқотиб уйқудан уйғондим-у, ўзимни ташламоқчи бўлиб деразага оёқ қўйдим. Ўша вақтда шунчалик кучга тўлгандимки, мени қайтармоқчи бўлган ҳар қандай кишини янчиб ўтиб кетишга қодир эдим. 

Бир вақт ортимдан: "Зуҳра, ундай қилма!” деган овозни эшитдим. Бу раҳматлик опам Фотиманинг овози эди. Ҳалиги товуш шунчалар тиниқ эдики, худди опам тирилиб келгандек туюлди. Ўша кеча то қуёш чиққунча деразадан пастга қараб ҳўнграб йиғлаб чиққанман.

Бу воқеадан бир неча кун ўтгач, бир одамнинг маслаҳати билан отинойига бордим. Дам солишнинг гуноҳ томони йўқлигини, ҳатто пайғамбаримиз ҳам вақти-вақти билан ўзларига дам солдириб турганларини яхши билардим. Хуллас, мени кўрган отин ичимга жин кириб олганини, икки йилдан буён у ўша ерда қўним топиб келаётганини айтди. 2 соат мобайнида турли оятларни ўқиб, ичимда ғалаён кўтараётган жинни чиқаришга ҳаракат қилди. У дам солаётган вақтида гоҳ уввос солиб йиғлардим, гоҳ кимдир ичимдан йўғон овозда бақирарди, гоҳ томоғим бўғилиб йўталаверардим. 

Менга дам солаётган қаршимдаги аёлга кўзим тушган заҳоти қўрқиб кетардим. У шунчалик қора терга ботгандики... Ичимда ўзи ўлиб қолмаса бўлгани деган ҳадик бор эди. Йўқ... аввало Яратганнинг инояти, сўнг ўқилган оятларнинг кучи билан дарддан фориғ бўлдим. Ваҳимага тўла тунларимни сокинлик эгаллади. Бир куни тушимда Хизр бувани кўрдим. Улар оппоқ кийимда туриб, одамларга нимадир тарқатяптилар. Яқинлашиб, менга ҳеч нарса бермайсизми, деб сўрадим. Хизр бува жилмайганча қўлимга пичоқ тутқаздилар-да: "Мана, сенга ҳам гал келди”, дедилар.

Кўп ўтмай, кинофильмларга таклиф қила бошлашди. Авваллари пойтахтнинг "Ҳамза” метросидан бир неча чақирим узоқдаги Ўзбек миллий академик драма театрига чўнтагимда сариқ чақам йўқлиги учун пиёда борар эдим. Яратган Эгам мендан марҳаматини дариғ тутмади. Хуллас, шу воқеалар ҳаётга бошқача назар ташлашга ўргатди. 

  Manba:darakchi.uz



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6299 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
uygurka пишет: | 15.07.2013 | 16:51 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует eski4aga 6qitib yaxwi qipsiz men xam bunday iwlarning k6p guvohi b6lganman
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное