Бақироқ овози билан эътиборга тушган Жасур Умиров навбатдаги концерт дастурига тайёргарлик бошлаб юборди. 6-7 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган яккахон концерт "Барчага баробар ёқишим қийин” деб номланди.
Жасур Умиров: — Иккинчи концертимни бундай номлашимнинг сабаблари кўп. Менинг ижодимни ҳар томонлама танқид қилишди. Бунга жавобан ҳаммага алоҳида жавоб қайтаргандан кўра, бирданига шуни амалга ошириб қўя қолишни истадим. Майли, кимгадир ёқарман, кимга йўқ... Асосийси, ижод қилаяпман. Концертда 25 та қўшиқ куйлаб, уни шоу-дастур сифатида ўтказишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, хонанда янги альбомини ва "Оғалар” номли қушиғини ёзиб тугатди. Унга клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликда клип суратга олаяпти.