Шу йилнинг 18 июнь куни "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси
томонидан тақдим этилган лицензия талабларига риоя қилмаганликлари сабаб бир
гуруҳ хонандалар лицензиядан маҳрум этилиб, тартибга чақирилгани ҳақида хабар
бергандик.
"Ўзбекнаво" орадан бироз ўтиб, лицензияси тўхтатилган хонандалар
рўйхатини кенгайтирган ва улар сафига хонанда Жасур Умировни ҳам қўшган
эди.
Маълумотларга қараганда, хонанда Жасур Умиров куни кеча "Ўзбекнаво” эстрада
бирлашмасидан яна лицензия олган. Хонанда лицензиясидан айрилишидан аввал
"Маша” номли қўшиқ куйлаб, унга клип ҳам суратга олиб қўйган эди. Аммо
лицензиянинг "учиб” кетиши сабаб клип намойиши кечиктирилган.
Жасурнинг ижодида "оёғи оғир келган” мазкур клип тез орада мусиқий телеканаллар
орқали намойиш этилади.