Жамоат транспорти учун ягона йўл тўлови карталари жорий этилади
Тошкент шаҳри жамоат транспортида ахборот-коммуникацион технологиясини йўлга қўйиш мақсадида барча жамоат транспорти йўлкира ҳаққи учун ягона транспорт йўл тўлови картаси ёрдамида электрон тўловларни жорий қилиш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” АК расмий сайти хабар бермоқда.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида электрон тўловлар Тошкент метрополитенида жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан "Toshshahartransxizmat" акциядорлик компанияси лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга компанияларни ҳамкорликка чақирмоқда.