Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВНИНГ МУВАФФАҚИЯТ СИРЛАРИ

КЕЧАГИ ҒЎР ЙИГИТ БУГУН ЕТИЛГАН ЮЛДУЗ! ҲАЁТИДА АНЧА-МУНЧА ОҒИР ДОВОНЛАРДАН ОШИБ, СИНОВЛАРНИ ЕНГИБ ЎТГАН ПОЗИЛЖОНОВ БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ!

Бугунги кунда Жаҳонгир Позилжонов ўзбек эстрадасининг энг таниқли ёш хонандаларидан бири ҳисобланади. Жаҳонгир ўзининг ижоди, муваффақиятлари ва режалари ҳақида бизга берган интервьюсида сўзлаб берди:

 

Савол: Жаҳонгир, бугунги кунда сиз ўзбек эстрадасининг энг ёрқин ва таниқли хонандаларидан бирисиз. Ўқувчиларимизга муваффақиятингиз тарихи ва санъатга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

 

П: Менда санъатга ёшликдан қизиқиш бўлган. Бу жуда ҳам катта қизиқиш бўлганди. Лекин уни ўша вақтдаёқ рўёбга чиқариш учун имконият бўлмаган. Чунки бизда ота касбни эгаллашга тарбия берилганди. Отам бизни жуда ҳам қаттиқ тарбия қилганлар. Санъатга қизиқишим бўлсада, лекин отамнинг раъйига қарамасликка мен ботина bолмасдим, уларнинг сўзларига ва талабларига қарши чиқа олмасдим. Шунинг учун ҳам ота касбини эгаллайман дея ошпазликка ўқидим, мазкур соҳада тўрт-беш йил ишладим. Лекин бу иш меники эмаслиги билиниб турарди ва уни эплай олмадим, савдода ишлашга ҳам уннаб кўрдим, ҳар ишларда меҳнат қилиб кўрдим. Аммо, барибир ёшликдаги санъатга бўлган иштиёқим устун келди. Ёшлигимдаёқ ўртоқларим билан бирга куйлашга ҳаракат қилардик, турли репетицияларга борардик, кўп жойларда қўшиқ куйлардим. Бир куни отам: ҳаётдаги мақсадинг нима, нималарга қизиқасан деб сўраб қолдилар. Шунда мен мақсадим –санъат, санъаткор бўлиш деб жавоб бердим. Отам: шу ниятингни ёшликда айта қолмадингми дея, ёшим 23га кирган бўлишига қарамасдан таҳсил олишимга оқ фотиҳа бергандилар. Олдин маданият коллежида ўқидим, кейин Санъат институтига кирдим.  Бироз фурсат, баъзи сабабларга кўра, ўқишимни тўхтатиб туришга мажбур бўлдим ва институтда академик таътил олдим.  Бу йил эса таҳсилимни давом эттирмоқдаман ва ҳозирда учинчи курс талабасиман.

 

Савол: Сиз ўзингизни эстрададаги образингизни қандай яратдингиз?

 

П: Мен ўзи ёшлигимдан дўстлар даврасида ўтирганимда ҳам ҳаммани ўзимга жалб қилиб қўярдим, сўзларим, фикрларим билан эътибор марказида бўлиб қолардим. Мен болалигимдан қандай бўлсам шундайлигимча қолганман, бу мени характерим ва қандайдир янги бир образ яратмаганман. Қандай бўлсам шундайлигимча қолмоқдаман. Баъзи санъаткорлар қандайдир йўналишларни, образларни қидиришади. Менда ундай эмас. Мен ҳаётда ҳам, саҳнада ҳам ўзимни образимда қолавераман. Мухлислар уни қандай қабул қилиши уларни ўзларига ҳавола. Турли тадбирларда мен шу ҳолатда суҳбатлашсам одамлар тезда атрофимни ўраб олишади, айтмоқчиманки, образим сунъий эмас, балки табиийдир. Лекин бу билан йўналишимни охиригача топганман дея олмайман, бу узоқ йўл ва манзилга етиб бориш учун катта меҳнат ва интилиш, изланиш талаб қилинади.

 

Савол: "Pan Terra” овоз ёзиш студиясини 10 йиллиги муносабати билан сиз иккита концерт дастурини тақдим этдингиз. Шу ҳақда батафсил тўхталсангиз.

 

П: Тўғри айтдингиз, концертимиз "Pan Terra” овоз ёзиш студиясини 10 йиллигига бағишланди. Студия бизни илк қадамларимизданоқ қўллаган ва ҳозирги кунда ҳам шундай. Барча лойиҳаларимизни биз бирга ишлаб чиқамиз ва бундан кейин ҳам ҳамкорлигимиз янада давом этишига умид қиламан. Концертимиз эса тўртта бўлимдан иборат бўлди. Биринчи бўлимда бизнинг ҳозирги кундаги ҳаётимиз акс этди. Иккинчи бўлимда биз санъатга кириб келишимизнинг илк даврини кўрсатдик, ўша давр стилида қўшиқлар ижро этилди. Учинчи бўлим мухлислар учун кутилмаган бир шоу бўлди. Тўртинчи бўлим эса ўтган йилларнинг 80-йилларини акс эттирди, унда ҳатто декорациялар ҳам ўзгарди, унда ҳатто кийимлар ҳам ўша даврникига мос бўлди. У алоҳида бир саҳна томошаси бўлди. Бу бўлимда еттита қўшиқ бўлди, уларнинг бештаси янги, лекин улар ҳам 80-йиллар руҳида яратилган. "Pan Terra” овоз ёзиш студияси эса бизнинг ишончли ҳамкоримиз. Биринчи концертимизни ҳам ўтказишда мазкур студия бизга кўмак берган. Ўтган йиллар мобайнида у бизни қўллаб –қувватлаб келмоқда. Қўшиқни ёзишдан тортиб то клипларни суратга олишда, уларни эфирларга узатишда ҳам бизга ёрдам бермоқда.

 

Савол:  Умуман олганда, "Terra” ижодий гуруҳини сизга мадади катта?

 

П: Албатта. Масалан, қўшиқларни биз тайёрласак, уни мухлисларга етказиб беришда уларнинг ҳиссаси жуда катта.

 

Савол: Сиз нафақат таниқли эстрада хонандалардан бирисиз, балки кинода ҳам муваффақият билан ролларни ижро этмоқдасиз. Мухлисларингиз сизни қачон янги филмда кўришади?

 

П: Ҳозирги кунда кинотеатрларда мени иштирокимдаги янги "Севаман дедимми севаман” номли филм намойиш қилинмоқда.  Унга ўзим режиссерлик қилдим ва бош ролни ҳам ўзим ижро этганман. Яқинда яна иккита филмда рол ўйнадим, уларни ишчи номи бору, лекин прокатдаги номи ҳозирча қўйилмаган.  

 

Савол: Келажакдаги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

 

П:  Келажак учун режалар жуда ҳам кўп, фақат меҳнат, изланиш ва интилиш керак. Ҳозирги кунда биз бир қўшиқчиликда бир янги лойиҳа устида ишламоқдамиз, агарда уни мухлислар қабул қилса, шу йўлда ижод қилиш ниятимиз бор. Кино соҳасида эса бир драматик филмда рол ўйнаш истагим бор. Бу филмни биз турли фестивалларда ҳам намойиш қилишни ўйлаб қўйганмиз. Ундаги ролим ҳаётда тушкунликка тушиб қолган, бу дунёга ўзи нима учун келганини англаб етмаган, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган, инсонларга фойда тегмайдиган бир одамни акс эттиради. Лекин филмни охирида у нотўғри ҳаёт кечирганини тушуниб етади.

 

Савол: Мухлисларга, ўқувчиларга тилакларингиз.

 

П: Уларга тилагим битта- ҳаётда ўз ўрниларини топишсин, жамиятга, оиласига, яқинларига фойдаси тегадиган инсон бўлишсиз, ҳаётлари гўзал ва мазмунли бўлсин.



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2859 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
ziyod.uz пишет: | 29.05.2012 | 12:58 #2 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует jo'xa omad
Like | 0
lovefrombek o raxmat malumot uchun,,, Jaxongir akaga xam omad,,,

Obbo Nortoy sevib qoptiku bola paqir,,,,,,
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное