Zarina Nizomiddinova Ikkinchi marta Turmushga chiqdi
Аввалги хабарларимизда актриса Зарина Низомитдинова
уйланмаган йигитга турмушга чиқишни истамаслиги ҳақида хабар берган эдик.
18 январ куни актриса Зарина Зиномиддинова никоҳ туйи бўлиб
ўтган кўринади. Бунга Instagram фотоблоги ва whatsApp орқали
тарқалган суратлар гувоҳлик бермоқда.
Аввалига актрисанинг ўзи "Instagram”даги саҳифасида никоҳ оқшомидан
суратларни жойлади. Аммо, бир мунча вақтдан сўнг уларни олиб ташлади. Бу
каби суратлар тўйнинг бошқа меҳмонлари томонидан ҳам ижтимоий тармоқларга
жойлаштирилди.
"Турмуш ўртоғимнинг санъатга дахли йўқ. У бизнесмен. Ижодимни
қадрлайди, ёши катта бўлгани учун ҳам мени яхши тушунади. Тўйни
кичик маросим сифатида ўтказишга қарор қилдик. Оила қургач, хонандалик
фаолиятимни кучайтираман. Ҳозир ҳордиқ чиқаряпман.” - дейди Зарина берган интервьюсида.