Сўнгги пайтларда ҳориж
мамлакатларида, жумладан Америка Қўшма Штатларида концертлар ўтказиш юзасидан
санъатга умуман алоқаси бўлмаган баъзи шахслар хонандалар билан музокарага
киришиб, алдов йўли билан улардан пул ундириши ҳолатлари содир этилмоқда.
"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Сиздан шуни илтимос ва талаб қиладики, бу каби
сафар таклифи билан чиқган шахс ҳақида аниқ ахборотга эга бўлмай туриб
шартномага имзо чекманг. Аввало, Бирлашма билан сафар ва унинг ташкилотчиси ҳақида
маслаҳатлашинг. Биз ҳам ўз навбатида қонун доирасида мутасадди идоралар билан
келишган ҳолда, гастролнинг хавфсиз ўтишида тегишли тавсиялар бериб, амалий
ёрдам кўрсатамиз. Акс ҳолда мўмай даромад илинжида баъзи санъаткорлар каби
фирибгарлар қўлига тушиб қолишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Бирлашмамиз санъаткор
шаънини, қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида айнан шу хабар ва мурожаатни
Сизларга етказаётганлигига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз! Шу билан
бирга, лицензия битимига асосан ҳориж сафарига чиқиш олдидан Бирлашмага расмий
билдиришнома бериш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.