Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Dengiz hukumdori - Offical soundtreck
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. Muhabbat tafti - Rabba Ve
. Qor Alangasi - Soundtreck [Dream]
. Sherlock Holmes - soundtreck (mix)
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Qaqnus - Soundteck (korea)
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Bola Uyda yolg'iz-[Один Дома] soundtreck2
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. IRIS-soundtreck [New 2012]
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

"Ўзбекнаво" бир нечта хонандаларни қўшиқ айтиш ҳуқуқидан маҳрум қилди

Дилфуза Раҳимова, Отабек Муталхўжаев, Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилди.
Бу ҳақда "Ўзбекнаво" бирлашмаси матбуот хизмати хабар берган. Хабарда таъкидланишича, миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2013 йил 23 март куни ўтказилган "Ўзбек эстрада санъатининг ривожланиш жараёнлари ҳақида”ги 2-сон йиғилишида ҳукумат томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун  шарт-шароитлар яратилгани қарамасдан, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилаётганлиги танқид қилинган. 

 
Бундан ташқари, ёш хонандалар айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётгани, аксар холларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги, шунингдек, миллий-маънавий қадриятларга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетга зид бўлган қўшиқлар яратиб, эфирга узатилаётганлиги ҳам кескин қораланган. 

Мазкур йиғилишда берилган вазифаларнинг ижроси мониторинг қилинганда бир қатор хонандалар ўз вақтида янги асарлар тақдим этганлиги ва аксинча, баъзи хонандалар қарор ижросини таъминламаганлиги, бу орқали эса Лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланган. 

"Ўзбекнаво"дан хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июнь "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1984-сон Қарори мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандаларига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳамда баъзи хонандаларни огоҳлантириш мақсадида "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосланиб, жорий йилнинг 18 июнь куни Бирлашманинг МР-11/1-сон буйруғи қабул қилинган. 


Мазкур буйруққа асосан: 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонандаФарҳод Саидов қаттиқ огоҳлантирилди ҳамда уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун 1 июлга қадар муддат берилди. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6862 | Комментарии: 5 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Ummon. Otabek, Dilfuza
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 5
Aziz пишет: | 02.07.2013 | 01:04 #5 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует ummonga o'xshaganlani litsenziyasini olib qo'yish kerak
Like | 0
Bexruzbek пишет: | 29.06.2013 | 16:18 #4 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует Nimaga ulaniki tugedi.undan kura afruz guruhiniki tugamedimi
Like | 0
аватар отсутствует Ummonga baribir hew bir xonanda eta olmaidi
Like | 0
guliw3266 ummon qowiq aytmaydimi endi,boliwi mumkun mas. Nega axir muxlislariyam qowiqlariyam yaxwi edi,nega yowlaga imkonyat beriw orniga bogib qoyyapsila.bu adolatdan mas. Wu paytgacha bunday qonun yoq edi.
Like | 0
sanjar пишет: | 20.06.2013 | 22:18 #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует undan k6ra joxongr poziljonovni litsenziyasini obtawawmidim!
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:24
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное