Шу йилнинг 2 май куни "Бунёдкор” ёшлар теле-мажмуасида
ўзбекистонлик ёш журналистларни ўқитишга мўлжалланган янги тренинг-марказ ишга
тушади.
Янги марказда таълим медиа соҳасининг етакчи хорижий
мутахассилари иштирокида олиб борилади. Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда,
ушбу марказ тингловчиларни мутлақо янги форматда, яъни онлайн режимда ўқитишни
кўзда тутади. Унда мамлакатимизнинг турли худудларидаги журналистлар иштирок
этишлари мумкин. Ушбу ўқитиш жараёнида Европа мамлакатлари ва АҚШнинг етакчи мутахассилари
билан онлайн мулоқот ташкил этилади.
Лойиҳани амалга оширишда Фонд Форум, ЕХҲТ, ЮНЕСКО, Олий
Мажлис ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат
Фонди ҳамда бошқа фуқаролик институтлари иштирок этади.
Янги лойиҳа доирасида Тошкентда, ҳамда мамлакатимиз
вилоятларида махсус павильонлар ташкил этилади.Онлайн семинар-тренинглар
ўтказиладиган павильонлар аудио-видео техника, шунингдек онлайн
видеоконференцалоқа учун ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Айнан шу ерда ёш
журналистлар ўзларининг профессионал билимларини мукаммаллаштиришлари мумкин
бўлади.
Таъкидлаш жоизки, «Бунёдкор» теле-мажмуасида бир неча йиллар
давомида бир қатор журналистлар Т.Гримм (Германия), О.Стринев (Россия),
Дж.Хазард (США), Б.Ветцель (Германия), Р.Гезельбаш (Франция), Л.Парфеновлар
(Россия) иштирокида тренинглар бўлиб ўтган.