Дунёга машҳур иқтисодий ахборот манбалари ҳар йили сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатини аниқлашдан чарчамайдилар. Марказий Осиё минтақаси ҳам бундан мустасно эмас. Асосан биржа инвесторлари ахборот манбасига айланган "Новости Узбекистана” ва "Новости Казахстана” нашрлари таҳлилчилари айнан шу давлатларнинг кириш-чиқиш капиталларини диққат билан кузатиб борадилар, деб ёзади utro.uz сайти.
"World Ultra Wealth Report”нинг йиллик рейтинги натижаларига кўра, Марказий Осиёнинг энг бадавлат кишилари айнан шу мамлакатда истиқомат қилиши аниқланди.
Халқаро рейтингда Марказий Осиё минтақасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Статистикага таянадиган бўлсак, ушбу давлатда 30 миллион долларлик сармояга эга шахсларнинг 140 нафар и истиқомат қилади ва уларнинг умумий йиллик даромади 20 миллиард долларни ташкил этади.
Иккинчи ўринда эса қарийб шунча миллион долларлик сармояга эга 80 нафар фуқароси бўлган Ўзбекистон бормоқда. Ўзбекистонлик миллионерларнинг умумий йиллик даромади 12 миллиард долларни ташкил этади.
Кучли бешликни худди шу миқдордаги 40 нафар фуқароси билан Тожикистон (йиллик даромади 6 миллиард доллар), кейинги ўринларни эса Азербайжан ва Мўғулистон банд этган. Туркманистон ва Қирғизистон рейтингдан жой олмаган.