Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SEVGI DUNYOSI

Ўқиган ҳар бир ўқувчисини йиғлатган ҳикоя

Айтиб берган кишисининг йиғиси билан қўшилиб, катта таассурот қолдирган ҳикояни севикли қизим Оминахон айтиб берди.

Нонушта пайти эди. Оиламиздаги одатга кўра, ўзаро ҳазил-мутойиба ва фикр алмашув ила гаплашиб, нонушта қилар эдик.

Оминахон «Кечаси интернетда Абу Муслим ака қўйган бир ҳикояни ўқиб, роса йиғладим», деб қолди. «Нима ҳикоя экан?» деб сўрадик, ундан. Оминахон кечаси интернетда ўқиб, йиғлаган ҳикоясини ўз услубида айта бошлади. Айтиб бераркан, ҳикоя охирлаган сари йиғиси ҳам кучайиб борди. Унга қўшилиб, биз ҳам йиғладик. Ҳаммамиз дуо қилиб, дастурхондан туриб кетдик.

Кейинроқ Оминахондан бу ҳикояни интернетда қаердан топиш мумкинлигини сўрадим. Ўзим топа олмай, Абу Муслимга қўнғироқ қилдим. У киши кўчада экан. Топиб, юборишини ваъда қилди. Аммо эсидан чиқиб қолдими ёки бошқа сабаб бўлдими, юбормади. Яна Оминахонга айтдим. У ҳикоя матнини флеш-хотирага ёзиб келиб, менинг жиҳозимга қўйиб берди. «Ҳазратга» деб номланган файлни очиб, ўқий бошладим...

«Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман...

Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим. 

Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди. 

Бир сафар уйига борганимда:
«Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман», – деди у.
«Нима учун?» деб сўрадим.
«Сиз... диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?»
Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошиб қолдим.

Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб:
«Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак», – дедим.

У «Истайман» деган маънода бош ирғади. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.

«Доктор, – деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. – Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?»
«Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда «Аллоҳ, Муҳаммад», десанг кифоя», – дедим. У табассум билан бош силкиди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим.

Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб:
«Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти», – деди.
Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман:
«Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва «Аллоҳ, Муҳаммад», дея олмай қолсам-чи?»– деди у. 

Ўшанда Жумъа куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:
«Ҳеч қўрқма, – дедим, – бемалол укол олишинг мумкин». 
Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди: 
«Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?» 
«Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кўринишда келади», дея таскин бердим.

Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитганим заҳоти уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди.

Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди: 
«Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва «Ўрнингдан қимирлама», дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва «Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан», – деди-ю, жони узилди»...

Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди...»
Ҳикоя тугади. 

Мен яна йиғладим. 
Оминахон ҳам беҳуда йиғламаган экан.
Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғилар ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг ўз динини билмай юриб, кейин таниган, Роббига иймонини янгилаб, оғир дард чангалида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди.

У ўша ўзи ҳавас қилаётган, ўлим фариштасини гўзал суратда кўриб, Роббига жон таслим қилган дин қардошининг абадий саодат сари йўл олганига аниқ ишонгани учун унга ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун ўша диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.

Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтдан мосуво бўладилар, холос.

Ҳикоя қаҳрамони турли сабабларга кўра ота-боболарининг дини бўлмиш Исломдан узоқда бўлди. Ёшгина бўла туриб, оғир дардга чалинди. Ихлосли мусулмонни учратиб, Ислом ҳақида озгина маълумот олди ва калимаи шаҳодат ҳамда икки ракъат намоз ила гўзал суратдаги ўлим фариштасини қувонч билан қарши олди.

Бу нақадар бахт! Бу нечук саодат!
Ушбу бахт ва саодат бу дунёда Исломга амал қилиб яшаган кишилар учун неча чандон кўп бўлишини бир ўйлаб кўринг-а! 
Шунинг учун бу диндан бехабар қолмасликка ҳаракат қилиш, уни ўрганиш ва унга мувофиқ яшаш керак. Ана шунда бу дунё ва охират саодати тугал бўлади. Мукаммал саодат насиб қилган бўлади.
Аллоҳим! Барчамизга икки дунёнинг мукаммал саодатини насиб этгин! Омин!


«Мукаммал саодат йўли» китобидан олинди

manba:muslimat.uz



Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @TaronaSupportBot manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat!
Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!
Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 31976 | Комментарии: 10 | Рейтинг: 4| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 10
Muhriddin1997 Ollohim judayam ic icimgaca tasirlanib kettim yegi huddi berkinib turib qoqqisdan keldi admin slaga kottakon rahmat bizga yahwili ulawaman deb yozayotgan qolila hic carcamasin rahmat hammelaga tarona.netga azo boganimdan fahrlangamman hozram fahrlanaman OMAD ADMINLAGA !!!
Like | 0
timur9596 xa men ham tasirlanib ketdim tög'risi
Like | 0
Zero11 Tôg'risi juda tasirli hikoya ekan. Mana wunaqa hikoyalardan kôproq yozing admin. Ilohi Omin. Ilohim aytganiz kelsin. Hikoya un rahmat
Like | 0
Fresh2710 Men bu sayitda yaqinda azo boldim bu yerda juda kop ibratli hikoyalar bor ekan ularni birma bir oqib chiqyapman bu hikoyani oqib rostan men ham yiglab yubordim juda tasirli ekan rahmat admin wunday ibratli hikoyalarni koproq yozinglar iwilarga omad.
Like | 0
Nigowka13 Iloyim barchamizga Ikki dunyo saodatini nasib etsin
Like | 0
Hamrayev-sh тугрисини айтсам тушинмадим мен
Like | 0
pulatbek Ha juda tug'ri bu dunyoda omonat jamiki jonizod lek u dunyoda ollohim ha faqat ollohim boqiy e inson bu gaplar sen un axir olloh uzi yor bizlarga ollohim uzi yor bulsin jamiki jonizodga ( OMEN)
Like | 0
Subxinur066 Ha... Judayam Ta'sirli hikoya ekan...
Like | 0
9999999 Darxaqiqat juda tasirli xikoya ekan Alhamdulillax alloh o'zinga wukur:-)
Like | 0
farruhjon juda yoqdi men bu sayitdan foydlanayotganimdan xursandman rahmat
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:26
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное