Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Ziyoda - Oqibat [soundtreck]
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck 2 (korea)
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack
. Tanho malagim - Soundtreck
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Sensizlik
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Umidaxon hamkasbiga turmushga chiqayotganligini tan oldi, u kim?

Хонанда Умидахон бугун ўзбек эстрадасида ўз ўрнини топиб келаётган ёшларданбири. Ҳар бир қўшиғи мусиқий каналлар ва қўл телефонларида тинмай янграши ҳам сўзимиз исботи. Ижодини миллий йўналишдаги қўшиқлар билан бошлаган хонанда бугун эстарда йўналишида рақсбоп қўшиқ куйлай бошлади. Бу борада кимдир ижобий фикрда, бошқалар эса аксинча. Фаолияти давомидаги кичик танаффусни инобатга олмаса, тинимсиз изланишдан тўхтаётгани йўқ.Газетхонларнинг талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда Умидахон билан дилдан суҳбат қуриб, ҳаёти ҳамда ижодидаги янгиликлардан сизларни боҳабарқилишга ошиқдик...

— Таҳририятимизга ҳуш келибсиз!

— Раҳмат! Таҳририятингингизга таъшриф буюриб, биз санъаткорларга дўст эканингизга яна бир карра амин бўлдим.

— Ташаккур! Умидахон, бугун негадир кайфиятингиз йўқ?!

— (Жилмайиб) Баҳор фасли бор куч-қувватимни олиб қўйяпти. Ёғингарчиликлардан бироз чарчаяпман. "Баҳорда одам холсиз бўлиб қолади”, деган фикрнинг тўғрилигини ўзим мисолимда ҳис қиляпман. Ҳар йили шундай бўлади. Шунга қарамай ўзимни мажбурлаб бўлса-да, ишлашга ҳаракат қиляпман. Ижодий танаффус қилишга ҳозирча ҳаққим йўқ!

— Эшитишимизча, тўй ҳаракатларини бошлаб юборганмишсиз?

— (Ҳайрон бўлиб жилмайди) Кимнинг тўйи? Меникими? Ким айтди?! Бўлмаган гап! Тўғри, ҳар бир қиз оқ кўйлак кийиб, ўз бахтига эришишни истайди. Аммо "Умида турмушга чиқяпти”, деган гаплар нотўғри. Бу йил оила қуриш режамда йўқ.

— Яширишга уринманг, куёв кимлиги ҳам аниқ экан-ку!

— Хўш ким экан? Менга ҳам кўрсатинг!

— Ҳамкасбингиздан бири... (гапни оҳиригача эшитмасдан, шошша пишша)

— Бўлди-бўлди, гапирманг! Бу омма учун айтиладиган маълумот эмас.

— Унда, марҳамат ўзингиздан эшитсак...

— (Кулиб) Сизлардан ҳеч нимани яшириб бўлмас эканда. Турмушга чиқяпман, фақат буни ҳеч кимга айтиш ниятим йўқ эди, демоқчи эмасман. Сиз бошлаган гапга келсак, бир ҳамкасбимдан турмуш қуриш ҳақидаги таклиф бўлгани рост. Аммо бу — тўй бошланди, дегани эмас! Унинг кимлигини ҳам айтишни истамайман. Чунки ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Тақдир бўлса, балки... Аммо нима бўлганда ҳам юқоридаги гапим гап. Бу йил фақат ижод билан машғул бўламан.

— Нега унинг кимлигини айтишни истамаяпсиз?

— Тўйдан олдин ноғора чалиб нима қилдим? У ҳам таниқли санъаткор. Ҳали ҳеч гап тайин бўлмасдан гапирсам, тақдир бўлмай қолса худди "пиар” қилгандек бўлиб қоламиз-ку. Келинг, бошқа мавзуга ўта қолайлик.

— Майли мавзуни бироз ўзгартирамиз. Муҳаббатингизга лойиқ шаҳзода қандай бўлиши керак?

— (Уялибгина жилмаяди, кейин шифтга қараб) Аввало феъл-атвор жиҳатдан менга тўғри келиши керак. Тўғри, оила қуришда муҳаббатнинг ўрни катта. Аммо фикримча, икки инсон бир-бирини тушунсагина, ўз-ўзидан севги уйғонади. Очиғи, болалигимдан турмуш ўртоғим санъат соҳасидан бўлишини ният қиламан. Шундай бўлса касбимни тушуниб, ижод қилишимда менга ёрдам беради, деб ўйлайман.

— Демак, бошқа соҳа вакиллари фаолиятингизга қаршилик кўрсатишидан қўрқасиз?

— Албатта! Меҳнат билан эришилган марралар кун келиб, йўққа чиқишини истамайман.

— Бўлажак турмуш ўртоғингизнинг оила қуришдан аввал "Санъатни тарк этасан”,деган таклифини рад этасиз, шундайми?

— Албатта!

— Устоз санъаткорлар Кумуш Раззоққова, Умида Мирҳамидова ва Райҳон Ғаниеванинг "Мухлислар бевафо, вақтида оилани эмас, касбимни танлаганимдан бугун афсусланаман. Менга оилам  касбимдан кўра муҳимлигини кеч англадим”, деган гапи ёдимга тушди. Кун келиб, сиз ҳам айнан шундай афсуслар қуршовида қолишдан чўчимайсизми?

— (Узоқ ўйланиб) Тан олишим керак, аслида бу мавзу борасида жиддий ўйлаб, аниқ қарорга келишга улгурмадим. Онам доим "Қиз бола учун муҳими оила!” дейди. Доим тўғри қарор қабул қила оладиган қизман, деёлмайман. Балки ижод қилишимга рухсат берадиган йигитгагина турмушга чиқаман, деб бироз катта гапириб қўйгандирман. Вақти келганда санъатдан четлашиб, бир оиланинг яхши бекаси бўлоламан.

— Санъатга бир вақтда кириб келган ҳамкасбларингиз Руҳшона, Сирожиддиндан рейтинг борасида бугун ўзиб кетдингиз...

— Очиғи, фикрингизга қўшилмайман. Балки рейтингимга беъэтибор бўлганим учун шундай ўйларман. Ҳар биримизнинг ўз йўналишимиз, ўзимизга яраша тингловчиларимиз бор. Ҳаммамиз изланяпмиз, ижод қиляпмиз. Вақти келганда, меҳнатимизга яраша натижасини ҳам кўрамиз.

— Рухшона билан муносабатларингиз аввалгидек эмас-а? Шу кунгача орангизданнима гап ўтгани ҳақида ҳеч қаерда гапирмагансиз. Балки бугун бу мавзуга ойдинлик киритарсиз?

— (Бироз сукут сақлаб) Тўғри, бугун ҳар кун, ҳар соатда қўғироқлашиб, кўришиб турмаймиз. Муносабатларимиз ҳам аввалгидек эмас... Бундан ортиғини сўраманг. Бу мавзу ҳақида гапиришни мутлақо истамайман. Узр!

— "Кел ярашайлик”  қўшиғингизни аслида Муниса Ризаева ижро этиши керак бўлган экан...

— Бу борада бирор фикр айтолмайман. Қўшиқ муаллифи Элдор Қаюмов билан ишлайман. У кишидан тайёр қўшиқни сотиб олганмиз. Муниса Ризаева ва Элдор Қаюмовнинг ўртасидаги ўзаро келишмовчиликка уларнинг ўзлари ойдинлик киритганлари мақул.

— "Кел ярашайлик”ни сизнинг ижроингизда эшитган Муниса Ризаева қандаймуносабат билдирган?

— Бу ҳақида гаплашмаганмиз. Бироқ концерт ё бирор тадбирда "Кел ярашайлик”ни куйлаганимда, саҳна ортида Муниса опани рақсга тушаётганини бир неча бор кўрганман. Ижроимга унинг баҳосини ана шундан ҳам билиш қийин эмас.

— Сўнгги куйлаган "Мамбо” номли қўшиғингиз ҳам асли бошқа хонанда учун ёзилган экан-а?


— Бу борада Элдор ака "Мендан қўшиқни ким биринчи сотиб олса, у ўшаники! Бу — "бозор”. Ким яхши маҳсулот олишга улгурса марра уники...” деганди. Мана сизга жавоб.


— Бугун санъатда ҳомийсиз ишлаш қийин, деган фикрга қандай муносабтдасиз?


— Бу холатни реал баҳолайдиган бўлсак, хонанда ижодини бошлаши учун албатта ҳомий керак. Шоу бизнеснинг "бозор”ида "қайнаб” чиқиб, кўзга кўриниш учун унга мўмайгина маблағ "тикиш” лозим. Хонанда ўзини тиклаб олгачгина, ҳомийсиз ишлай олиши мумкин.

— Суҳбат сўнгида ижодий янгиликларингиз билан бўлишсангиз...


— Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда "Майли, хўп” номли рақсбоп қўшиқ ёздик. Дуэт ҳам куйладим. Фақат дуэтдошим кимлигини айтолмайман. Бу дуэт ҳамма учун кутилмаган бўлиши аниқ! Мазкур иккита қўшиққа клип суратга олиш режалаштирилган.

Алия СУЛАЙМОНОВА суҳбатлашди



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 11478 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Умидахон
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Taronam Umidaxonga omad. Uning ,, Kel yarashaylik " bilan ,, Mambo" qo'shiqlari yaxwi chiqqan
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:36
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное