27 май куни Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. 5 қаватли уйнинг балконидан тўққиз ойлик бола йиқилиб тушди, дея хабар бермоқда uz24.uz сайти. Даҳада яшовчиларнинг айтишларича, бу воқеа эрта тонгда содир бўлган. Бу пайтда ота-она ўз қизлари билан уйнинг балкон қисмидаги очиқ деразани олдида ухлаб ётган бўлишган. Нашрнинг ёзишича, чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади.