Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. 
Қарор стоматология соҳасидаги юқори малакали тиббиёт кадрларини халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Тошкент давлат стоматология институти Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети негизида ташкил этилади.
Шунингдек, Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларининг стоматология факультетлари, Тошкент педиатрия институти Нукус филиалининг стоматология факультети негизида Тошкент давлат стоматология институтининг республика минтақаларидаги филиаллари ташкил этилади.
Тошкент давлат стоматология институтини вақтинча Тошкент тиббиёт академиясининг Тошкент шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 103-уйда жойлашган 3-сонли клиникаси ҳудудида жойлашади.
 2014 йилда Тошкент тиббиёт академиясига ҳамда стоматология йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича республиканинг бошқа олий тиббиёт таълим муассасаларига ҳужжатларини топширган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида” 2014 йил 26 июндаги ПҚ-2193-сонли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ Тошкент давлат стоматология институти ҳамда унинг филиалларининг тегишли йўналишлари ва мутахассисликларига қабул қилиниши белгиланди.
2015 йилдан институтнинг янги бинолари мажмуи, жумладан, ётоқхона, унинг филиаллари қурилишини бошлаш учун молиялаш манбалари, жумладан, грантлар, имтиёзли хорижий кредитлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни белгилаган ҳолда жорий йилнинг охиригача зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2757 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 1| Рейтинг: қарор, Тошкент давлат стоматология институ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
JulioSeZr Xudo xoxlasa birinchi b6lib man kiraman wu instituga
Like | 0
boyvo44abola vaaaauvv zorku buncha yaxshi yengilik qoyil qoldim stomatologlar uchun zo'r xushxabar boptiku. stomatologlarga omad
Like | 0
ADMIN ;)
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:50
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное