Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига мувофиқ, профессор
Анвар Одилхўжаев Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент Давлат техника
университети ректори лавозимидан озод этилди.
Ҳозирда мазкур олий таълим муассасаси раҳбари лавозими бўш турибди, деб хабар
беради 12uz.com нашри.
ТошДТУ мустақиллик йилларида муҳим аҳамиятга молик техника университети
мақомига эга бўлди. Университет мақомини олгандан сўнг, унинг даргоҳини
муваффақиятли битирган ўн минглаб етук мутахассислар саноат ва ишлаб
чиқаришнинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълимни бошқариш тизимида
фаолият юритмоқдалар. Шунингдек, ушбу йилларда университетда иқтисодиётнинг
турли тармоқларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилаётган минглаб илмий ва
илмий-педагогик кадрлар тайёрланди.
Ҳозирги кунда университетда 7 факультетда жами 58 та кафедра
бўлиб, уларда 735 та профессор-ўқитувчилар, шу
жумладан, 6 та ЎзР ФА академиклари, 74 нафар фан докторлари ва
314 нафар фан номзодлари 10 мингдан ортиқ талабаларга таълим
бермоқдалар.