Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. Sevishganlar - soundtreck (OST serial kareya)
. Ko'sem - Serial fon (Turk serial)
. Muhabbat tantanasi - soundtreck
. Muhabbat tafti - Teri Meri hind soundtreck
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Saroy Javohiri-Soundtreck3
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck
. Osiyo-Asi [soundtreck]
. Kara Para Ask - Soundtreck
Главная » Файлы » SOG'LIK

Тишларни соғлом сақлашнинг 4 та қоидаси

Чиройли табассум ва соғлом тишлар дарҳол эътиборни тортади ва ҳар доим суҳбатдошни сизга мойил қилади. Ҳолбуки мафтункор табассумга эга бўлиш қийин эмас, бунинг учун барчамиз болаликдан биладиган асосий қоидаларга амал қилишнинг ўзи кифоя. Муҳими уларни мунтазам равишда ва пухталик билан бажариш зарур.

1-қоида — тишларни мунтазам равишда тозалаш

Тишларни мунтазам равишда, яъни кунига икки марта тозалаш зарурлигини деярли барчамиз болаликдан биламиз, бироқ ҳаммаям бу қоидага амал қилмайди. Кўпчилик тишларни кечқурун тозалашни унутиб қўяди. Ҳолбуки, айнан кечки тозалаш ишлари тишлари кариесдан кўпроқ ҳимоя қилади. Бунинг устига, стоматологлар тишларни ҳар сафар овқатлангандан кейин тозалаган маъқул, деб ҳисоблайди.

Тишларни нафақат мунтазам равишда, балки тўғри тозалашни ҳам билиш керак. Бунинг учун камида икки-уч дақиқа давомида чўтка билан юмшоқ ва қисқа ҳаракатларни амалга ошириш лозим. Милкларни чўтка билан қаттиқ босманг, бу уларнинг шикастланишига ва таъсирчан бўлиб қолишига сабабчи бўлади. Шунингдек, тишларни горизонтал тарзда тиш қаторлари бўйлаб ҳаракатланган ҳолда тозалаш ҳам мумкин эмас. Бу ҳолатда тишга ёпишган қолдиқлар тозаланмайди, аксинча тишлар орасига тушиб қолади. Тиш тозалашда катта озиқ тишларга, милклар чизиғига ҳамда пломбалар ва коронкалар атрофидаги соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.


2-қоида — мос келадиган тиш чўткасини танлаш

Оғиз бўшлиғини тозалаш учун энг муҳим "асбоб”ни танлар экансиз, биринчи навбатда тишлар ва милкларнинг ҳолатини ҳисобга олинг. Тиш чўткаси айнан сизга мос келадиган оптимал қаттиқликда бўлиши керак. Ўртача қаттиқликдаги чўтка универсал вариант ҳисобланади. Миклари ва тиш эмали билан муаммоларга эга кишилар эса асосан юмшоқ чўткадан фойдалангани маъқул.

Шу ўринда нафақат тиш чўткасини тўғри танлаш, балки уни тўғри тозалаш ҳам муҳимлигини қайд этиш жоиз. Иш чўткаси камида уч ойда бир марта ва касалликлардан кейин алмаштирилади, ҳар сафар тиш тозаланганидан сўнг иссиқ сувда ювилади ва қуритилади. Бундан ташқари, мутахассислар болалар ва катталарнинг тиш чўткаларини битта стаканда сақлашни тавсия этмайди, чунки касаллик туғдирувчи бактериялар ва микроблар осонгина "қўшни оъект”га ўтиши мумкин.


3-қоида — тиш ипидан фойдаланиш

Тиш чўткаси оғиз бўшлиғини тўлиқ тозалашга қодир эмас. Тишга ўтириб қолган ва тиш оралиғига тушган овқат қолдиқларини махсус тиш ипи – флосс тозалашга ёрдам беради.

Стоматологлар тиш ипидан ҳар куни фойдаланишни тавсия этади, чунки овқат қолдиқлари кариес ва оғиз бўшлиғининг бошқа касалликларига олиб келиши мумкин. Тишлар ораси милклар чизиғини такрорловчи юмшоқ ҳаракатлар билан тозаланади. Бунда ип билан кескин ҳаракатлар қилманг, у милкни яралаши мумкин. 


4-қоида — мунтазам равишда стоматолог қабулида бўлиш

Тишлар саломатлиги оғиз бўшлиғининг тўғри гигиенаси билан белгиланиб қолмасдан бошқа кўплаб омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Нотўғри овқатланиш, стресслар, тўйиб ухламаслик, заифлашган иммунитет ҳам тишлар ва милкларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис сизни тиш оғриғи безовта қилмаса ҳам профилактика учун йилига 1-2 марта стоматологга мурожаат қилинг.

Афсуски, аксариятимизни фақат кучли оғриқ шифокор ҳузурига боришга мажбур қила олади. Шу боис аҳолининг катта қисми ўз тишларидан эрта маҳрум бўлиб, протезга ўтади. Эсингизда бўлсин, тишларга эътиборсизлик оқибатлари билан курашгандан кўра, муаммони ўз вақтида аниқлаб, оғиз бўшлиғи билан боғлиқ жиддийроқ касалликларнинг олдини олган маъқул.

  Manba:darakchi.uz



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 5828 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Тишлар
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:44
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное