Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Япония атом энергиясидан маҳрум бўлди

Японияда ҳозирга қадар ишлаб турган ягона ядро реактори тўхтатилди.  У яна қачон ишга туширилиши номаълум.


"Euronews” тарқатган хабарга кўра, Кунчиқар мамлакат камида 2013 йил декабргача атом энергиясиз қолади. Айтиш жоизки, «Фукусима-1» АЭСдаги ҳалокатдан сўнг мамлакатдаги 50 та ядро реакторининг ҳаммаси ўчириб қўйилган эди. Ўтган йил июль ойида Япониянинг ғарбида жойлашган Ои шаҳридаги иккита АЭСни қайта ишга туширишга қарор қилинди.

"Фукусима”даги ҳалокатга қадар мамлакатга зарур бўлган энергиянинг деярли учдан бир қисмини атом электр станциялари берарди. Уларнинг ёпилиши газга бўлган талабнинг кескин ошишига олиб келди. Мамлакат ҳукумати ушбу турдаги ёнилғи нархларини арзонлаштиришни сўрашга ҳам мажбур бўлди.

 

  Manba:darakchi.uz



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2625 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Тишлар
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:33
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное