Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Таиландлик аёлнинг қўллари 19 килограмм тош босди

Таиландлик Дуангджай Самаксамам исмли аёл айни вақтда 59 ёшда. У қўлларининг катталиги ва оғирлиги бўйича дунёдаги энг катта қўллар соҳибаси саналади, деб ёзади day.az нашри.
Ҳар бир қўли 9,5 килограммни ташкил этувчи бу аёл 20 ёшигача одамлардан беркиниб яшашга мажбур бўлган. Мактабга бормаган. Бироқ вақт ўтгач, кекса ота-онасини боқиб учун у одамларга “кўриниш”га мажбур бўлган. Макулодистрофия липоматоза деб номланувчи касаллик туфайли аёлнинг қўлларини доимий равишда шишади. Аслида унга шифокорлар турли йўллар билан ёрдам беришга ҳаракат қилишган, шишларни камайтириш учун жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилган. Лекин бу усулларнинг ҳеч бири унга ёрдам бермаган.
Дуангджай барча учун одатий бўлган юмушларни бажаришга ҳам қийналади. Шундай бўлса ҳам, у ота-онаси учун пул ишлаб топиш истагида тинмай ҳаракат қилади. Ҳозирда у ўз озиқ-овқат дўкончасига эга.

Эслатиб ўтамиз, Дуангджай Самаксамам бундай касаллик билан оғрийдиган дунёдаги ягона аёл эмас. Худди шундай ҳолат Ҳинистонлик 8 ёшли Калим исмли болакайда ҳам кузатилган. Калимнинг ҳар бир қўлининг оғирлиги 8 килограммга етган.


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 4419 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Таиланд
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Quyoshcha Astag'firullox...
Like | 0
boyvo44abola Astaxfurillox shunaqasiyam boladimi???
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:36
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное