Январ ойи оҳиридан бери ҳудуддаги рекорд даражадаги совуқлар
тушиши билан шаҳар газ узатиш тизимида босим тушиб кетди.
Podrobno.uz нашрининг шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига таяниб хабар
беришича, газнинг вилоят марказида ўчиши шаҳар аҳолиси томонидан унинг
истеъмоли кескин ўсгани билан боғлиқ.
Айни дамда мутахассислар 5-6-микрорайонлар, "Шарқ 1” ва бир қатор бошқа
маҳаллаларда газ босимини тиклашга ҳаракат қилишмоқда.
Куни кеча ушбу ҳудуд электр тизимда ҳам муаммолар юзага келди, шу сабабли
бошланғич синф ўқувчиларининг мактабдаги машғулотлари бекор қилинди.