Фавкулодда вазиятлар вазирлиги кучли совуқ ҳақида огоҳлантирди
Бугун Ўзбекистон уяли алоқа хизматларидан фойдаланувчи
абонентларнинг телефонларига Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар
вазирлигининг навбатдаги огоҳлантирув хабари келди.
Хабарда, "Ўзгидрометмаркази маълумотларига кўра жорий йилнинг 1 дан 5
февралигача ҳаво ҳарорати меъёрдан пастга 15-20 даражагача тушади. Эҳтиёт
чораларини кўришингизни сўраймиз”, дея огоҳлантирилган.
Аввалроқ юртимизнинг баъзи туманларида ҳаво ҳарорати 28 даражагача тушиши
ҳақида хабар берган эдик.
Мамлакатимиз ҳудудига Россиянинг марказий Европа қисмидан совуқ ва нам
ҳаво кириб келмоқда. Ҳароратнинг кескин тушиши Қорақалпоғистон,
Хоразм, Бухоро ва Навои вилоят аҳолисини кутмоқда — 28 даража.