Шоу-бизнесда санъаткорлар орасида меҳр-оқибат, дўстлик тушунчалари йўқолиб
кетган деганлар адашади. Боиси 20 дан 21 февралга ўтар кечаси Манзуранинг
санъатдаги энг яқин дўстлари жам бўлишди. Улар орасида "Даракчи” мухбири
Қамариддин Шайхов ҳам бор эди. Унинг хабар беришича, Манзурани
қутлагани "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора,
Умидахон, Мўмин Ориповнинг турмуш ўртоғи Камола Орипова, хонандалар Фарруҳ
Аҳмедов, Тоҳир Усмонов, тақлидчи Шерзод Бин ва шоу-бизнесимизнинг кўплаб
илғор вакиллари ташриф буюришган.
Маълумотларга қараганда, юқорида номлари санаб ўтилган санъаткорларимиз
ўртасида аллақачон дўстлик ришталари боғланган бўлиб, бир
бирларининг таваллуд айёмларини бу тарзда нишонлаш эса одат тусига кирган.
Биз эса фурсатдан фойдаланиб хонанда Манзурани яна бир баҳори билан
таҳририятимиз ходимлари номидан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бугунги
гўзаллик, аёлларга хос нафосат, латофат ҳеч қачон тарк этмасин!