Шотландия парламенти кўп овоз билан бир жинсли никоҳларни
қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, дея хабар беради Huffington
Post нашри.
Парламент аъзоларининг 105 нафари бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришни
қўллади, 18 таси эса қарши чиқди.
Илк бир жинсли никоҳлар шу йилнинг оҳирига қадар рўйҳатдан ўтказилиши
кутилмоқда. Шунингдек, руҳонийларга бир жинслиларни никоҳини ўқишдан бош тортиш
ҳуқуқи берилди.
2012 йилнинг ёз ойларида Шотландиядаги черковлар агарда бир жинсли никоҳлар
қонунийлаштирилса норозилик намойишлари ўтказишларини маълум қилишган эди.