Сўнгги вақтларда Шохрух Хоннинг ижтимоий тармоқларда
жойлаётган саҳифаларидаги суратларидан хорғин ва соғлиги ҳам
рисоладагидек эмаслигини пайқаш қийин бўлмаётганди...
"Ченнай Экспресси" фильми премьераси ўтгач, Шохрух Хон ишга шўнғиб
кетди. Айни вақтда у бор кучини режиссёр Фара Хоннинг "Янги йилингиз
билан!" номли фильмига сарфламоқда.
Шохрух Хон: — Шу фильмнитасвирга олиш ишлари тугаши билан таътилга
чиқаман. "Ченнай Экспресси" кинокартинасини топширибоқ янги
иш бошлаганим учун толиқиб қолдим. Бир ой дам олиб, сўнг янги
кинокартиналарга эътибор қаратаман. Биринчи навбатда Маниш Шарма ва Рахул
Дхолакининг фильмларида банд бўламан. Сўнг яна бир нечта таклифларни кўриб
чиқаман.
Актёр ҳозирча икки ой Фаранинг кинокартинасидан ортмаслиги аниқ.